Жамият, Тошкент вил. - 9:23 · 11.05.2022

Ангрен шаҳри ҳокими вафот этди

Ангрен шаҳри ҳокими Нуритдин Абдураҳимов 11 май куни вафот этгани маълум қилинди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Қайд этилишича, Нуритдин Абдураҳимов 11 май куни эрталаб вафот этган. Бунга инфаркт касаллиги сабаб бўлгани айтилган.

Маълумот учун, Нуриддин Абдураҳимов Каримович 2022 йилнинг 31 январь куни Ангрен шаҳри ҳоким этиб тайинланганди. У 1978 йилда Пискент туманида туғилган. Мутахассислиги бўйича молиячи. Ҳоким лавозимига қадар Президент администрациясининг масъул ходими сифатида фаолият юритиб келган.

Аввалроқ Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов 2021 йил 18 июль куни вафот этганди.