Жаҳон - 9:06 · 11.05.2022

iPhone 14 Max смартфонининг хусусиятлари маълум қилинди

«Apple» компаниясининг iPhone 14 Max смартфони хусусиятлари ва тахминий нархлари маълум қилинди. Бу ҳақда «Gizmochina» хабар берди.

Фото: «inVenture»

Келтирилишича, смартфон 2248 × 1284 пикселли 6,68 дюймли OLED экранга эга бўлади. Экраннинг янгиланиш тезлиги 90 герцни ташкил қилади. iPhone 14 Мах А15 Binonic чипсети, шунингдек, 6 гигабайт LPDDR4X оператив хотира ва 128 ёки 256 гигабайт ички хотира билан таъминланади.

Таъкидланишича, А16 Bionic чипсети фақат iPhone 14 Pro ва Pro Mаx’да бўлиши кутилмоқда. iPhone 14 Max’нинг орқа томонида 12 мегапикселли датчиклардан иборат қўш камера ўрнатилади. Смартфоннинг 6 гигабайт + 128 гигабайт модели 899 доллар туриши мумкин.

iPhone 14 Pro ва iPhone 14 Pro Max моделлари 48 мегапикселли асосий камераларга эга бўлади. Улар 12 мегапикселли ултра кенг бурчакли модул ва 12 мегапикселли телефото линза билан тўлдирилади. Смартфон хотираси ҳажми iPhone 13 Pro’даги каби 128 гигабайтдан 1 терабайтгача ўзгариб туради. Смартфон нархлари ўзгариши кутилмоқда. 6 ва 128 гигабайт модели 1099 долларга, шунга ўхшаш iPhone 13 Pro эса 999 доллар бўлиши прогноз қилинган.

Мавзуга доир:

Аввалроқ Apple компанияси iPhone’ларда махфий функцияни ишга тушириши маълум қилинганди. Шунингдек, Google ва Apple’га қарши рақобатчи пайдо бўлиши ҳақида хабар берилган.

Bugun — LIVE