Жаҳон - 8:10 · 11.05.2022

Жанубий Кореянинг янги президенти КХДР фуқароларига ёрдам бериш шартини айтди

Жанубий Кореянинг янги президенти Юн Сок Ёль Шимолий Кореянинг фуқароларига ёрдам бериш шартини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «CNN»

Келтирилишича, Юн Сок Ёл ўзининг инаугурация маросимидаги нутқида КХДРни «ядровий қурол ишлаб чиқаришни тўхтатиш ва ядросизланишга ўтишга» чақирган ва музокаралар олиб боришга ваъда берган. «Мен Шимолий Корея билан дунё ва Осиё тинчлигига таҳдид солувчи ядровий қурол ишлаб чиқариш бўйича мулоқот учун эшикни очиқ қолдираман», — деган у.

Шунингдек, расмий Шимолий Корея ядровий қурол ишлаб чиқаришни тўхтатиб, ҳақиқий ядросизланишга ўтса, халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликда КХДР фуқаролари турмуш даражаси ва иқтисодиётини яхшилашга ҳисса қўшишини айтган.

«Шимолий Кореянинг ядросизланиши нафақат Корея ярим ороли, балки дунёда тинчлик ҳамда фаровонлик учун катта ҳисса қўшади», — деган Корея президенти.

Аввалроқ Шимолий Корея Пунгери ядро полигонини қайта қуришга киришгани ва мамлакат ядро синовларини қайта тиклагани маълум қилинган.