Жаҳон - 20:11 · 11.05.2022

Кипрда ковид чекловларидан бири бекор қилинади

Кипр ҳукумати 15 майдан бошлаб бир қатор ёпиқ жойларда ва тадбирларда QR кодларини ўз ичига олган SafePass’нинг амал қилишини бекор қилади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Коммерсант»

Қарор мамлакат Вазирлар Маҳкамаси томонидан оролдаги эпидемиологик вазиятнинг яхшиланиши фонида қабул қилинган. «2022 йил 15 майдан бошлаб SafePass’дан тунги клублар, мусиқа, рақс марказлари, тадбирлар, жумладан, тўй маросимлари вақтида фойдаланиши тўхтатилади», дейилади хабарда.

Шунингдек, давлат ва хусусий шифохоналарда беморларни кўришга рухсат берилади. Бироқ ташриф буюрувчилар сони кунига икки кишидан ошмаслиги керак ва уларда 24 соатлик экспресс-тестнинг салбий натижалари бўлиши зарур. Ушбу чоралар камида 1 сентябргача қўлланилади.

Аввалроқ Кипрда коронавируснинг «дельтакрон» штами аниқлангани ва Евопадаги қайси давлатларда ковид талаби сақланиб қолгани маълум қилинган.