16:52 | 11.05.22 278

Марказий банк банкоматлардаги нақд пул етишмовчилигига изоҳ берди

Аҳолининг нақд пулга бўлган талабини қондириш имконияти маълум қилинди

Марказий банк итимоий тармоқларда банкоматлардаги нақд пул етишмаётгани билан боғлиқ тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, март ойи иккинчи ярмидан бошланган сўмда нақд пулга бўлган талабнинг кескин ортиши натижасида Марказий банк томонидан муомалага март ойида 1 триллион 119 миллиард сўм, aпрель ойида — 6 триллион 343 миллиард сўм, май ойининг ўтган 11 кунида 1 триллион. 100 миллиард сўм қўшимча нақд пуллар чиқарилди.

Жумладан, март-апрел ойларида қўшимча чиқарилган нақд пулларнинг 8 триллион сўми аҳолининг нақд чет эл валютасини миллий валютага айирбошлашга бўлган кескин ошган талабини (ушбу 2 ойлик талаб одатдаги 11,1 триллион сўмдан 19,3 триллион сўмга етган), 4–4,5 триллион сўми банк карталаридаги маблағларни нақдлаштиришга бўлган қўшимча талабни (17 триллион сўмдан 22 триллион сўмга етган) қондиришга йўналтирилди.

Мавсумий иқтисодий фаолликнинг ортиши сабабли 2021 йилнинг март–май ойларида Марказий банк томонидан муомалага қўшимча равишда 2,5 триллион сўм нақд пул чиқарилган бўлса,2022 йилнинг март-апрел ойларининг ўзида (май ойини ҳисобга олмаганда) бу кўрсаткич 3 баробарга ошди.

Марказий банк томонидан жойлардаги банклар филиаллари ва банкоматларни нақд пул билан таъминлаш борасида тегишли ишлар амалга оширилмоқда ва аҳолининг нақд пулга бўлган талабини тўлиқ қондириш учун барча имконият ва заҳиралари мавжуд.

«Юзага келаётган қисқа муддатли узилишлар нақд пулларни жойларга етказиб бериш, яъни логистикаси ва банкоматларга жойлаштириш билан боғлиқ эканлигини ҳамда мазкур масала Марказий банк томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳолининг товарларни харид қилишларида ва хизмат кўрсатишда банк карталари орқали ҳисоб-китобларда тўлов терминалларидан тўлақонли ва узлуксиз фойдаланишлари ушбу муаммоларга барҳам берилишига кўмак беради», дейилади хабарда.

Аввалроқ иқтисодчи Отабек Бакиров банкоматлардаги нақд пул етишмовчилиги ҳақида ўз фикрларини ёзиб қолдирганди. У пул етишмаслигини тўрт омилини санаб ўтган.

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

21:06
СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

20:15
Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

19:18
Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

18:06
Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

16:54
Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

15:42