Жаҳон - 20:14 · 11.05.2022

Миллиардер Билл Гейтс коронавирусга чалинди

Миллиардер, «Microsoft» асосчиси Билл Гейтс коронавирусга чалинди. Бу ҳақда «Independent» хабар берди.

Фото: «The Telegraph»

Келтирилишича, Гейтс Twitter’даги саҳифасида коронавирус учун топширган тести ижобий чиққанини айтган. «Мен енгил аломатларни бошдан кечирмоқдаман ва мутахассислар маслаҳатига кўра, тузалиб кетгунимча, изоляцияга олиндим», — деган миллиардер.

Шунингдек, у аввалроқ ковидга қарши эмлангани ва бустер доза ҳам қабул қилганини айтган. Тадбиркор ўзи асос солган Гейтс жамғармаси дунё бошқа ҳеч қачон эпидемияга дуч келмаслиги учун ҳамма нарсани қилишини таъкидлаган.

Аввалроқ Билл Гейтс пандемияни ўзгартириши мумкин бўлган жараён ҳақида хабар берганди.