Илм-фан - 10:01 · 11.05.2022

Қора туйнукдан қандай товуш чиқиши маълум бўлди — видео

NASA астрономлари қора туйнук чиқарадиган товуш тўлқинларини аниқлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Phys.org» хабар берди.

Фото: «ABC News»

Келтирилишича, махсус техникасиз товушни эшитишнинг иложи бўлмаган, чунки тўлқинлар инсон қулоғи учун мавжуд диапазондан тахминан 57 октава пастроқ бўлган. Олимлар космик «мусиқа»ни оддий товуш диапазонига айлантиришга муваффақ бўлган. Улар бунинг учун товуш сигналларининг баландлигини 58 октавага оширган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қора туйнук юлдузни қандай йўқ қилиши кўрсатилганди. Жараёнда юлдуз «омон қолиши» учун юқори даражадаги зичликка эга бўлиши керак. Чунки бундай юлдузлар қора туйнукдан етарлича масофада узоқлашгандан сўнг ўз шаклларини тиклай бошлайди.

Хаббл телескопи иккита спиралсимон галактиканинг «рақси»ни тасвирга олганди. Шунингдек, франциялик астронавт космосда ноёб ҳодисани суратга муҳрлаганди.