Жаҳон - 19:23 · 11.05.2022

Россияда ўзбекистонлик йигит вояга етмаган қизга тегажаклик қилди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида вояга етмаган қизга тегажаклик қилган 19 ёшли ўзбекистонлик йигит қўлга олинди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Фото: «Global Look Press»

Маълум қилинишича, полицияга ҳолат юзасидан 9 май куни жабрланувчининг онаси мурожаат қилган. Аёл 2009 йилда туғилган қизига номаълум шахс соат 16:10 атрофида (Москва вақти билан) Муринская йўлидаги уй ёнида тегажаклик қилганини айтган. Гумонланувчи тезкор текширув давомида қўлга олинган ва у 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиққан.

Таъкидланишича, йигитга нисбатан маъмурий баённома тузилган, у изоляторга жойлаштирилган. Айни пайтда жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркак икки кишини пичоқлаб ўлдиргани ва мамлакатда ўзбекистонлик мигрант кўкрак қафасидан пичоқлангани маълум қилинган.