Жамият - 16:29 · 11.05.2022

Сурхондарёда сел оқизиб кетган икки фуқаронинг жасади топилди

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида 10 май куни сел оқизиб кетган икки фуқаронинг жасади Тўпаланг дарёси ўзанидан топилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари ва ҳамкорликдаги ташкилотлар билан олиб борилган қидирув-қутқарув ва сел оқими оқибатларини бартараф этиш жарёнида автомобил ва бир нафар фуқаро Тўпаланг дарёси ўзанидан топилди.

Кейинчалик Тўпаланг дарёси ўзанидан иккинчи фуқаронинг жасади олиб чиқилмоқда, унинг жасади биричи фуқаро жасади топилган жойдан тахминан 5 километр қуйидан топилди.

Воқеа жойида ФВБ қутқарувчилари, Миллий Гвардия, Ички ишлар ва тегишли хизматлар ходимлари томонидан қидирув-қутқарув ва сел оқими оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 10 май куни соат 16:00 да нинг тоғли ҳудуд Зохона қишлоғида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқими ҳодисаси юзага келган эди. Ҳодиса оқибатида ушбу ҳудудда «Nexia»да бўлган Узун тумани Истиқлол маҳалласида яшовчи икки нафар фуқарони ҳам сел оқимлари оқизиб кетган эди.