Жамият - 14:38 · 11.05.2022

Тошкент–Хўжакент поезд йўлида маст эркак ухлаб қолди

«Ўзбекистон Темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли «Ўзбекистон Локомотив депоси» ва Ички ишлар вазирлиги Транспортда ХТББ ходимлари ўз хизмат вазифаларини тезлик билан бажариб бир инсон ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизмати хабар берди.

Фото: ИИВ Транспорт ва туризм обектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ахборот хизмати

Қайд этилишича, 9 май куни Тошкент–Хўжакент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган электропоезд Салар–Нурҳаёт темир йўл бекатлари оралиғида нўмалум фуқаро ётгани сабабли фавқулодда тўхтаган. ТХТБ ходимлари уни тезкорлик билан темир йўл изидан олиб, тез ёрдам чақиртирган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганида ушбу фуқаро Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи С.М. эканлиги, спиртли ичимликни меъёридан ортиқ истеъмол қилиши натижасида маст ҳолатда темир йўл изида ухлаб қолганлиги аниқланган.

Эркак маъмурий суд қарорига асосан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига қарашли реабилитация марказига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти Чирчиқ туманида 16 феврал куни поезд трансформатор заводи ишчисини уриб кетгани ҳақида хабар берилганди.