Жаҳон, Сиёсат - 10:19 · 12.05.2022

АҚШ разведкаси Украинага Россияга оид маълумотларни беришдан бош тортди

Россиянинг Украина ҳудудига бостириб кириши фонида АҚШ Украина билан разведка маълумотларини алмашиш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиқди. Бу ҳақда «The Washington Post» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум бўлишича, бу қарор АҚШ томонидан Россия билан муносабатларда кескинлик кучайишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.Разведка ходимлари учун ички йўриқнома тегишли турдаги маълумотларга иккита тақиқни қўяди.

Тақиқ разведка маълумотларини алмашиш, Украинага ўз чегараларидан ташқарида Россия объектларига ҳужум қилишга ёрдам берадиган ҳар қандай маълумотни назарда тутади. Бундан мақсад АҚШни Украина Россия ичида амалга ошириши мумкин бўлган эҳтимолий ҳужумларда иштирок этмаслиги.

Киев ва Вашингтон ўртасидаги разведка хизматлари эндиликда Украина «реал вақт режимида» оладиган рус қўшинларининг жойлашуви ва ҳаракати ҳақидаги маълумотларни, сунъий йўлдошдан олинган суратларни ва АҚШдаги махфий манбалардан олинган ҳисоботларни ўз ичига олади.

Аввалроқ Украина разведкаси Россия ҳарбий ҳолат жорий этишни режалаштираётганини маълум қилганди.