Жамият - 18:36 · 12.05.2022

Бўстонлиқ туманига сармоя киритишда «Чорвоқ» туристик зонаси иштирокчиларига қатор имтиёзлар тақдим этилади

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига сармоя киритишда тадбиркорларга бир қатор қатор имтиёзлар тақдим этилади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги «Bugun.uz»га маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, «Чорвоқ» туристик рекреацион зонаси иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан киритилган инвестицияга биноан қуйидаги муддатларга озод қилиш тарзида солиқ имтиёзлари берилади:

  • 300 млн АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 3 йил муддатга;
  • 3 млн АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 5 йил муддатга;
  • 5 млн АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 7 йил муддатга.
  • 10 млн АҚШ доллари ва ундан ортиқ инвестиция киритилганда — 10 йил муддатга, кейинги 5 йил мобайнида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари амалдаги ставкалардан 50 фоиз паст миқдорда қўлланилган ҳолда берилади.

Шунингдек, «Чорвоқ» туристик рекреацион зонаси иштирокчилари республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва инвестиция битимига мувофиқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун қурилиш даврида белгиланган тартибда олиб кирилган қурилиш материаллари учун божхона тўловлари (бундан қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно) ва тасдиқланган рўйхат бўйича технологик ускуналарнинг ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиганини олиб киришда божхона тўловлари (бундан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно) бўлса, тўловлардан озод этилади.

Бундан ташқари, импорт бўйича «Чорвоқ» туристик рекреацион зонаси иштирокчилари товарларни импорт қилганда қўшилган қиймат солиғини 120 кунгача муддатга кечиктириб тўлаши мумкин. Ҳисобланган солиқ суммасидан ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасининг ошиб кетиши натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрни махсус иқтисодий зона иштирокчисига етти кун давомида соддалаштирилган тартибда қоплаб берилади. Тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси махсус иқтисодий зона иштирокчиларига республика бюджетидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қоплаб берилади.

Шу билан бирга, янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш учун давлат томонидан субсидия ажратиб берилади. Хусусан, давлат субсидияси йўловчи ташувчи янги дор йўлларини 2023 йил 31 декабрга қадар фойдаланишга топшириш ва узунлиги бир томонга 500 метрдан кам бўлмаслик шарти билан янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича дастлабки 50 та лойиҳага ажратилади.

Қайд этилишича, давлат субсидияси бир марта ажратилади ҳамда унинг миқдори ҳар 500 метр йўл учун 1 миллиард сўмни ташкил қилади. Янги меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторлар харажатларининг бир қисми давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Хабарга кўра, 3 юлдузли тоифа учун 50 та хонадан кам бўлмаган ва 4 юлдузли тоифа учун 100 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга меҳмонхона 2023 йил 31 декабргача фойдаланишга топширилган тақдирда, меҳмонхона тоифаси тасдиқлангач янги меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторлар харажатларининг бир қисми, бунда:

  • 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 40 млн сўм;
  • 4 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 65 млн сўмни ташкил қилади.

Шунингдек дунёнинг таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган ташкилотлар учун роялти франчайзинг тўғрисидаги шартнома кучга кирган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги ҳажмда қисман молиялаштирилади:

  • меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 200 АҚШ доллари эквивалентида;
  • дастлабки 30 та 4 юлдузли тоифага эга меҳмонхона — ҳар бир меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 400 АҚШ доллари эквивалентида.

Таъкидланишича, бундан ташкилотлар учун роялтини молиялаштиришнинг умумий ҳажми кўпи билан 10 млн АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлади. Ўзбекистон ҳудудига 2024 йил 1 январга қадар олиб киришда қуйидаги товарлар ва транспорт воситалари учун қонунчиликда назарда тутилган божхона божи бўйича имтиёзлари белгиланган.

«Дор (осма) йўллари, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа ўхшаш обектлар, «banji-jamping» ва «ziplayn» аттрационлари, бошқариладиган (дирижабл, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган (эркин учиш) аеростатлар, гондолалар, «rafting» va «flaybording»  учун ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, «buggy car», фаетонлар, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган (ғилдирак устидаги уйлар) ёки кафе-фургонларга айлантирилган «fudtrak» ер усти транспорт воситалари, моторли қайиқ ва квадроцикллар, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бўстонлиқдаги туристик объектлар инвесторларга доимий фойдаланишга берилиши ҳақида хабар берилганди.