Жаҳон - 9:10 · 12.05.2022

Дубай шаҳзодасининг суперяхтаси намойиш қилинди — фото

Дубай валиаҳд шаҳзодаси Шайҳ Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ал Мактумнинг сотувга қўйилган 300 футлик (90,6 метр) «Dubawi» яхтаси намойиш қилинди. Бу ҳақда «Auto Evolution» хабар берди.

Фото: «Khaleej Times»

Маълум қилинишича, «Dubawi» Дубайдаги чемпион отнинг авлоди бўлган айғир шарафига номланган. У 1989 йилда италиялик «Cantiere Navale Ferrari» томонидан қурилган ва 2009 йилда миллионлаб долларлик таъмирдан сўнг суперяхта кўринишига келтирилган. Хусусий палуба ва жакузига эга бўлган яхта 21 та хонада 40 нафардан ортиқ меҳмонларни қабул қилиши мумкин. Уларга 71 кишидан иборат экипаж хизмат кўрсатади.

Фото: «Auto Evolution»
Фото: «Auto Evolution»
Фото: «Auto Evolution»

Таъкидланишича, яхта кино ёки ўйин хонасига айлантирилиши мумкин бўлган мебеллар билан жиҳозланган иккита катта салонга эга. Шунингдек, рақс майдонига эга алоҳида тунги клуб, ҳар эҳтимолга қарши касалхона хонаси ҳам мавжуд. «Dubawi»да кўплаб ёпиқ ва очиқ дам олиш, овқатланиш хоналари мавжуд бўлиб, унинг палубаларида замонавий лифт жойлашган.

Фото: «Auto Evolution»
Фото: «Auto Evolution»
Фото: «Auto Evolution»

Яхта ҳозирда сотувга қўйилган бўлиб, «Worth Avenue Yachts»да 35 миллионов долларга баҳоланган. Бу миқдор Дубай шаҳзодаси киритган сармоясига нисбатан паст, аммо у ҳали ҳам бозорда қироллик насл-насабига эга ноёб суперяхталардан бири бўлиб қолмоқда.

Фото: «Auto Evolution»
Фото: «Auto Evolution»
Фото: «Auto Evolution»

Аввалроқ Дубай шаҳзодаси дунёдаги энг баланд чархпалак устида каҳва ичганди. Шунингдек, Дубай шаҳзодаси Ўзбекистондаги ноёб ҳайвонларни овлаётгани айтилганди.