Жаҳон - 17:06 · 12.05.2022

Финляндия президенти NATO’га қўшилиш сабабини айтди

Финляндия президенти Саули Ниинистё Россия раҳбари Владимир Путин уларнинг NATO’га қўшилишига сабаб бўлаётганини айтди. Бу ҳақда «The Washington Post» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Ниинистё Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон билан қўшма матбуот анжуманида бу бўйича маълумот берган. У алянсга аъзо бўлиш биринчи марта муҳокама қилинмаётгани ва Путин уларнинг NATO’га киришига туртки бўлганини айтган. Шунингдек, Украинадаги уруш ҳам бунга сабаб бўлгани таъкидланган.

Буюк Британия Финляндия ва Швеция билан шартнома имзолаган, энди уларга ҳужум қилинган тақдирда, мамлакат қуролли кучлари бир-бирини қўллаб-қувватлайди. «Бу қисқа муддатли вақтинчалик чора эмас, балки ҳарбий алоқалар, глобал барқарорлик ва келажакда Европанинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга қаратилган узоқ муддатли мажбуриятдир», — деган Жонсон.

Аввалроқ Хитой NATO’га шарқ томон кенгаймаслик ваъдасини эслатганди. Шунингдек, NATO Финляндия ва Швециянинг ташкилотга аъзо бўлиши ҳақида баёнот берганди.