Жаҳон - 19:33 · 12.05.2022

Ким Чен Ин тиббий ниқобда кўриниш берди — видео

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин пандемия давридан буён илк бор тиббий ниқобда кўриниш берди. Бу ҳақда «Yonhap» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

КХДРда биринчи марта коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган. Тасвирда мамлакат раиси Сиёсий бюро йиғилишини ўтказиш жараёнида оқ тиббий ниқоб таққани акс этган.

Мамлакатда 8 май куни «омикрон» штамининг «BА.2» варианти аниқланган. Мамлакат расмийлари «максимал фавқулодда вазият» учун вирусни назорат қилиш тизимини жорий этган.

Аввалроқ ковидга қарши эмланган миллиардер Билл Гейтс коронавирусга чалинганди. Шунингдек, нима учун одамлар коронавирусга қайта чалиниши маълум бўлган.