Илм-фан - 19:34 · 12.05.2022

Об-ҳаво коронавирусга қандай таъсир қилади?

Қозоғистонлик шифокор Динара Калиева коронавирус инфекцияси иссиқда ҳам, совуқда ҳам ўз фаоллигини йўқотмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «NUR.kz» хабар берди.

Фото: «AP»

Мутахассис фикрига исбот тарзда 2020 ва 2021 йилларда ёзда Италия, Бразилия ва Ҳиндистонда коронавирус инфекцияси авж олганини айтган. «Шунинг учун коронавирус иссиқда ҳам, совуқда ҳам фаоллигини йўқотмайди», — деган Калиева.

Шунингдек, у ёзда ковидга қарши эмланиш инфекцияни енгишга ёрдам бериши, касалланиш даражаси пасайган тақдирда ҳам қайта эмланиш кераклигини айтган. «Агар санитария талаблари бажарилса ва одам коронавирусга қарши эмланган бўлса, кинотеатрлар, театрлар, шунингдек, турли тадбирларга ташриф буюриш мумкин», — дейди у.

Аввалроқ коронавирус кўз олдида доғлар пайдо бўлишига олиб келиши ва мис коронавирус зарраларини йўқ қилиши аниқланган.