Жамият - 13:19 · 12.05.2022

Ўзбекистонда «Plug and Play» глобал инновацион платформаси техник маркази очилади

«Plug and Play» платформаси жорий йил якунига қадар Тошкентда ўз офисини очиши ҳақида хабар қилди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ИТ Парк Узбекистан ҳамда «АлоқаВентурес» билан кечган учрашувлардан сўнг «Plug and Play» Ўзбекистон пойтахтида ўз ваколатхонасини ишга тушириши ҳақида эълон қилди.

Дастур доирасидаги ҳамкорликнинг дастлабки босқичи молиявий технологиялар, суғурта ва корпоратив технологиялар, ҳамда таълим йўналишларини қамраб олади.

«Plug and Play» асосчиси ва бош ижрочи директори Саид Амиди:

«Минтақадаги энг ёш ва жадал ривожланаётган экотизимлардан бири сифатида «Plug and Play» Ўзбекистоннинг маҳаллий корпоратив экотизимига ахборот технологиялари ва инновация соҳасида энг юқори халқаро стандартларга эришишда ёрдам беришни мақсад қилган. Шу билан бирга, дастур дунёнинг етакчи стратегик бозорларида ўзига хос майдон тақдим этиш орқали маҳаллий истеъдодлар ва тадбиркорларниқўллаб-қувватлайди».

Офис маҳаллий корпорациялар ва агентликлар учун стартаплар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш учун кўпроқ имкониятлар яратишга, қолаверса, минтақадаги стартап экотизимини жадаллаштиришга хизмат қилади. «Плуг анд Плай» билан ҳамкорлик, шунингдек, стартапларга халқаро бозорга чиқишга ёрдам беради, негаки улар бутун дунё бўйлаб 40 дан ортиқ ваколатхоналардан иборат глобал тармоққа қўшилиш имкониятига эга бўлади.

ИТ Парк Узбекистан директори Фарҳод Ибрагимов:

«Plug and Play» техник марказининг ташкил этилиши Ўзбекистон стартап экотизимлари учун улкан воқеадир. Маҳаллий стартаплар «Plug and Play» ваколатхоналари жойлашган 35 мамлакатда ўз лойиҳаларини намойиш этиш имкониятига эга бўлади. Қолаверса, бу Ўзбекистонлик стартап тадбиркорларга халқаро бозорда сифат ва рақобатбардошликни оширишга кўмак берибгина қолмай бизни мамлакатда илк «яккашох» яратиш йўлида жипслаштиради ва экотизим ҳамкорлари (венчур фондлари, бизнес фаришталари (бусинесс ангелс) ўз фаолиятларини кенгайтириши учун янги имкониятлар эшигини очади».

2 май куни IT Парк директори Фарҳод Ибрагимов Германиянинг Штутгарт шаҳридаги «Plug and Play» офисларидан бирига ташриф буюриб, у ерда Plug and Play EMEA ҳамраҳбари Сина Амиди, компаниянинг Германиядаги бошқарувчи директори Саша Каримпур ҳамда Штутгартдаги корпоратив ҳамкорлик бўйича менежер Феликс Ламмерс билан учрашди. Учрашувда томонлар янги платформа очиш масаласини муҳокама қилишди. Тез орада режалар тасдиқланиб, якунига етказилди ва эндиликда «Plug and Play» компанияси Тошкентда расман ўз ваколатхонасини очмоқда.

«Plug and Play» – стартаплар, корпорациялар, венчур капитал фирмалари, университет ва давлат идораларини бирлаштирувчи етакчи инновацион платформа. «Plug and Play» компанияси беш қитъада 40 дан ортиқ манзилларда фаолият юритади, бош офиси эса Силикон водийсида жойлашган. Корпоратив инновацион дастурларни таклиф қилган ҳолда корпоратив ҳамкорларига инновацион йўналишларининг ҳар бир босқичида, таълимдан тортиб то амалда тадбиқ этишгача кўмак кўрсатади. Шунингдек, стартап-акселераторларини ишга тушириш баробарида турли соҳаларга инновацияларни тадбиқ этиш мақсадида ўз венчур фондини ташкил қилган. Натижада Dropbox, Guardant Health, Honey, Lending Club, N26, PayPal va Rappi каби юзлаб муваффақиятли компанияларга сармоя киритишга муваффақ бўлган.