Жамият - 16:00 · 12.05.2022Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ер силкиниши кузатилди Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 12 май куни зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар қилди .
Фото: Twitter / @mchsing Қайд этилишича, зилзила координаталари 38,03 градус шимолий кенглик; 66,89 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 411 километр жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхондарё вилоятида 4-5 балл, 96 километр; Қашқадарё вилоятида 4 балл, 132 километр; Самарқанд вилоятида 3-4 балл, 180 километр; Жиззах вилоятида 3 балл, 246 километр; Навоий вилоятида 3 балл, 265 километр; Бухоро вилоятида 3 балл, 288 километр; Сирдарё вилоятида 3 балл, 318 километр; Тошкент вилоятида 2-3 балл, 396 километр; Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 410 километр; Фарғона вилоятида 2 балл, 496 километр. Эслатиб ўтамиз, Андижон вилоятининг айрим ҳудудларида 28 апрель тонгида зилзила содир бўлганди .