Жаҳон - 8:06 · 12.05.2022

Россияда мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Софийская кўчасида 10 майга ўтар кечаси мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, воқеа гувоҳларидан бири полицияга мурожаат қилиб, муштлашувда бирданига бир нечта эркак иштирок этганини айтган. Ҳодиса оқибатида улардан бири касалхонага, яна 7 нафари эса полиция бўлимига олиб кетилган.

Муштлашув содир этганлар орасида Грузия, Доғистон, Ўзбекистон, Кабарда-Болқория, Новгород вилоятида туғилган фуқаролар, шунингдек, икки нафар маҳаллий аҳоли бўлган. Уларнинг ҳеч бири петербургликлардан ташқари аввал судланмаган.

Аввалроқ Россияда Қирғизистон ва Тожикистон мигрантлари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлагнди. Шунингдек, мамлакатда ўзбекистонлик мигрантлар иштирокида муштлашув бўлган.