Жамият, Самарқанд - 12:41 · 12.05.2022

Самарқандда савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди — видео

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида 12 май куни савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, воқеа соат 00:33 да туманнинг Намуна МФЙ Эргашжумал Булбул кўчасидаги «Энтрогроплюс» МЧЖга қарашли икки қаватли савдо мажмуасида юз берган. Ҳодиса жойига 7 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Ёнғин соат 03:52 да тўлиқ бартараф этилган.

Оқибатда мажмуанинг тахминан 250 квадрат/метр майдонда шифт, том қисм, биринчи қаватда озиқ-овқат маҳсулотлари, майиший техникалари ва бошқа турдаги жиҳозлар ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Самарқанддаги мусиқа мактабида ёнғин содир бўлганди. Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.