Жамият - 10:48 · 12.05.2022

Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев 12 май куни расмий ташриф билан Фарғона вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Президент ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига кетган. Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш мўлжалланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ 12–13 май кунлари Фарғона вилоятига бориши ҳақида хабар берилганди.