19:40 | 12.05.22 808

Шавкат Мирзиёев янги қурилаётган Енгил саноат ва логистика марказини бориб кўрди

Президент бу ерда иш бошлаган тикувчилик корхоналари фаолияти билан танишди

Шавкат Мирзиёев 12 май куни Фарғона вилояти Учкўприк туманида бунёд этилаётган Енгил саноат ва логистика марказига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари вилоятга аввалги ташрифи чоғида тадбиркор аёллар билан суҳбатлашиб, улар учун замонавий мажмуа қурилишига ваъда берган эди. Шу асосида, 2021 йил 27 май куни «Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни, логистика ва савдо тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди.

Бугунги кунда 15 гектар ер ажратилиб, кўп қаватли бино барпо этилмоқда. Бу ерда 316 та ишлаб чиқариш цехи, 336 та савдо дўкони, 560 та савдо растаси бўлади. Шунингдек, 2 та логистика маркази ташкил этилади. Натижада Бобошбек, Бекмурод, Зиғир, Палохон ва Яккамулла каби маҳаллалардаги юзлаб тадбиркорларга замонавий қулайлик яратилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Масалан, биргина Бобошбек маҳалласида 5 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Улар тайёрлаётган маҳсулотлар Қўқон бозори орқали юртимиз ҳудудлари, қўшни мамлакатларгача етиб бормоқда. Энди замонавий шароитлар самарасида бу кўлам янада кенгаяди.

Президент бу ерда иш бошлаган тикувчилик корхоналари фаолияти билан танишди, тадбиркорлар ва харидорларга яратилган шароитларни кўздан кечирди. Мажмуада йилига 876 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 18 миллион долларлик экспорт қилиниши мўлжалланган. Жами 7 минг 700 дан ортиқ фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлиши мумкин.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қўштепа туманида ҳам яна бир тўқимачилик корхонаси қурилмоқда. «Global textile infinity» масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилаётган бу фабрика йилига 18 миллион метр юқори сифатли мато ҳамда 10 миллион дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари тўқимачиликда қайта ишлаш даражасини ва маҳсулотлар ошириш бўйича кўрсатмалар берди. «Бугун бозор бешафқат. Бу рақобатга муносиб бўлиш учун тадбиркорнинг камида беш йиллик мўлжали, сифат кафолати, таннархда ўзининг резерви бўлиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташрифини Олтиариқ туманидан бошлаганди. Президент туман чеккасидаги минг гектар адирликда узумчилик ва боғдорчилик плантациясини бориб кўрган.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 318
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 230
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 940
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 440
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 401
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 453