20:05 | 12.05.22 584

Тошкентда бошқаруви йўқотилган «Spark» бетон устунга урилди — фото

ЙТҲ оқибатида вафот этганлар ҳақида маълумот берилди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 12 май куни 23 ёшли «Spark» ҳайдовчиси ва йўловчи автомобилнинг бетон устунга урилиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати

Маълум бўлишича, тунги соат 03.00 атрофида туманнинг Бунёдкор шоҳ кўчасида 1999 йилда туғилган У.М. «Spark» (давлат рақами 01 Р 337 НВ) автомобилни ишончнома асосида бошқариб, тезликни ошириб, рул бошқарувини йўқотган. Оқибатда йўлни ажратиб турувчи қисмидаги бетон устунга урилган.

ЙТҲ натижасида автомобил ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Автомобил йўловчиси – 1995 йилда тугъилган К.Ш. шифохонага олиб борилган. Бироқ у ҳам шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан вафот этган.

Фото: Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси ( Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида «Cobalt» бетон тўсиққа урилганди. Шунингдек, Фарғонада юқори тезликда ҳаракатланган «Lacetti» дарахтга урилгани хабар қилинганди.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 887
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 427
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 494
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1780
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 771
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1163