Андижон, Жамият - 22:02 · 13.05.2022

Андижонда ўзини осган ҳоким ёрдамчиси ҳақида қўшимча маълумот берилди

Андижон вилояти Марҳамат туманида собиқ ҳоким ёрдамчиси ўз хонадонининг молхонасида осилган ҳолда топилгани бўйича хабарлар тарқалган. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати «Bugun.uz»га маълумот берганди. Туман ҳокимлиги марҳум ҳақида қўшимча маълумот берди.

Фото: Иллюстратив

Келтирилишича, Мирзарахимов Фарход Азимович Полвонтош маҳалла фуқаролар йиғинида 2022 йил 11 январдан бошлаб, ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

У дадаси А.Мирзарахимов 2021 йилда оғир хасталикка чалингани, сўнгра онаси Р. Мирзарахимова оғир хасталик билан касалланиб, вафот этганидан сўнг ишга совуққонлик билан қараган.

Оиласида юзага келган келишмовчиликлар сабабли спиртли ичимликларга рўжу қўйган. 2022 йил март ойи давомида бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ичкилик ичишни давом эттирган. 2022 йил 1 апрель куни ўз ихтиёри билан ишдан бўшаш тўғрисида ариза берган.

«Ижтимоий тармоқларда ёзилаётган ушбу ҳолат лавозимидан бўшаганидан сўнг бўлганлигини маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ҳоким ёрдамчиси 35 минг доллар пора билан ушланганди. Шунингдек, Зангиотада маҳаллабай ишлаш бўйича ҳоким ёрдамчиси пора билан ушлангани хабар қилинганди.