Жаҳон - 15:29 · 13.05.2022

Бирлашган Араб Амирликлари президенти вафот этди

Бирлашган Араб Амирликлари президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён 13 май куни вафот этди. Бу ҳақда «Al arabiya» хабар берди.

Фото: «Al Arabiya»

Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён 1948 йил 7 сентябрда туғилган. У дунёдаги энг бой одамлардан бири ҳисобланган. «Forbes» унинг бойлигини тахминан 15 миллиард долларга баҳолаган. Шайх Халифа отаси вафотидан кейин 2004 йилдан бери БАА президенти лавозимида ишлаб келган. У БААнинг иккинчи президенти ва Абу-Дабининг 16-раҳбари бўлган.

«Президент департаменти 40 кунлик расмий мотам эълон қилинишини, федерал ва маҳаллий даражадаги вазирлик ҳамда идоралар, хусусий сектор уч кунга ёпилишини эълон қилди», дейилади хабарда.