Жаҳон - 19:37 · 13.05.2022

Европа аэропортларида тиббий ниқоб тақиш ихтиёрий бўлади

Европа Иттифоқи мамлакатларида аэропортларда тиббий ниқобларидан фойдаланиш ихтиёрий бўлади. Бу ҳақда «Forbes» хабар берди.

Фото: «The Times of Israel»

Маълум қилинишича, коронавирус тарқалиши сабабли жорий қилинган чекловлар 16 май, душанба куни тугайди. Европа авиация хавфсизлиги агентлиги самолёт бортидаги ниқобларга қўйиладиган талаблар авиакомпанияга қараб ўзгаришини маълум қилган.

Аввалроқ қайси давлатларда тиббий ниқоб тақиш бекор қилингани ҳақида маълумот берилган. Шунингдек, кимлар коронавирусга қарши тиббий ниқоб тақиши кераклиги айтилган.