Жамият, Фарғона - 17:49 · 13.05.2022

Фарғонадаги боғчада 16 та дарахт кесиб ташланди — фото

Фарғона шаҳридаги 12-сон мактабгача таълим муассасаси ҳудудида 16 та дарахт кесиб ташланди. Бу ҳақда Экология қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Экология қўмитаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, воқеа жойига чиқиб ўрганилганда, мактабгача таълим муассасаси ҳудудида 1 дона чинор, 1 дона акация, 6 дона япон сафораси, 8 дона арча дарахтлари ўзбошимчалик билан кесиб ташланганлиги аниқланган.

Фото: Экология қўмитаси ахборот хизмати

Мазкур ҳолатда тегишли ҳужжатларга мувофиқ ўсимлик дунёсига жами 245 миллион 565 минг сўм етказилган зарар ҳисобланган. Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Фото: Экология қўмитаси ахборот хизмати

Аввалроқ Қашқадарё вилоятидаги Қарши давлат университетида 38 туп дарахт ноқонуний кесиб ташлангани ҳақида хабар берилганди.