Жаҳон - 19:36 · 13.05.2022

Жанубий Корея мамлакатга келувчилар учун ковид талабини юмшатди

Жанубий Корея ҳукумати мамлакатга киришда санитария-карантин назоратини юмшатишга қарор қилди. Бу ҳақда «Regnum» хабар берди.

Фото: «Shutterstock»

Маълум қилинишича, 1 июндан бошлаб ҳукумат чет эллик саёҳатчиларнинг мамлакатга келишидан олдин ва кейин топшириши керак бўлган тестлар сонини 3 тадан иккитага қисқартиради.

Расмийлар, шунингдек, саёҳатчиларга ПЗР тест натижаларини мамлакатга киргандан кейин уч кун ичида топширишга рухсат беришни режалаштирмоқда. Коронавирусга қарши уч марта эмланганлар мамлакатга келганида карантиндан озод қилинади.

Аввалроқ Шимолий Кореяда коронавирус фонида номаълум безгак тарқалганди. Шунингдек, Болгария сайёҳлардан коронавирус талабларини олиб ташлаши маълум қилинган.