19:36 | 13.05.22 112
ЖССТ Шимолий Кореяга ковидга қарши курашда ёрдам таклиф қилди
Ташкилот мамлакат билан алоқада эканини маълум қилган
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти биринчи коронавирус ҳолати қайд этилган Шимолий Кореяга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда «Knews» хабар берди.

Маълум қилинишича, ташкилот КХДР расмийлари билан алоқада эканлигини, бироқ ҳозирча мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигидан расмий хабар олмаганини айтган. Шимолий Корея давлат матбуоти Пхеньянда «омикрон» варианти аниқланганини хабар қилган.
ЖССТнинг Шимолий Кореядаги вакили Эдвин Салвадор мамлакатни коронавирусга қарши курашда қўллаб-қувватлашини айтган.
Аввалроқ Шимолий Кореяда коронавирус фонида номаълум безгак тарқалган. Шунингдек, Ким Чен Ин тиббий ниқобда кўриниш берганди.