Жамият - 9:26 · 13.05.2022

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларига сел келиши кутилмоқда — рўйхат

«Ўзгидромет» хизмати 13–14 май кунлари республиканинг қатор ҳудудларида сел кузатилиши ҳақида огоҳлантириб, шошилинч ахборот эълон қилди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, 13–14 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиб, айрим жойларда момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин.

Кутилаётган кучли ёмғирлар сабаб тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабог, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузар, Косон, туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон, Музробот туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттагўрғон, Пойариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
  • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқурғон туманларида;
  • Ферғона вилояти: Сўх, Ферғона, Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалалқудук, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хожаобод, Мархамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

«Тоғолди ва тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз» — дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йилда сел келиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.