Жаҳон - 18:44 · 13.05.2022

Қозоғистон шакар экспортига чеклов ўрнатди

Қозоғистонда оқ шакар ва хом қамиш шакарини экспорт қилиш вақтинчалик тақиқланди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Фото: «inbusiness.kz»

Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев эълон қилган буйруғида бу бўйича маълумот берилган. «Қозоғистон ҳудудидан оқ шакар ва хом қамиш шакарини олти ой муддатга олиб чиқишни тақиқланади», дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Евроосиё иқтисодий комиссиясини чоралар қўлланилиши тўғрисида хабардор қилиш топширилган.

Буйруқ биринчи расмий эълон қилинган кундан бошлаб 10 календар кун ўтгандан кейин кучга киради.

Эслатиб ўтамиз. аввалроқ Қозоғистон дон ва ун экспортига чеклов ўрнатганди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари аввалроқ дон ва ун экспортига чеклов икки ҳафта ичида жорий этилиши ва 15 июнгача давом этишини айтганди. Шу тариқа Қозоғистон мазкур даврда 1 миллион тонна ғалла ва 300 минг тонна ун сотиши мумкин.

Шу билан бирга, ишлаб чиқарувчилар экспорт қилинадиган маҳсулот ҳажмининг 10 фоизини ички бозорга арзонлаштирилган нархларда, яъни 100 минг тонна дон ва 30 минг тонна унни етказиб бериши шарт.