Жаҳон - 19:38 · 13.05.2022

Россияда ковидга қарши янги вакцина устида тадқиқот бошланди

Россияда вирусга ўхшаш заррачалар асосида коронавирус инфекциясига қарши вакцина бўйича тадқиқотлар бошланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Ведомости»

Маълум қилинишича, препарат Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология тадқиқот маркази мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Бир нечта кўнгиллилар аллақачон вакцинани қабул қилган. Уларда ҳеч қандай салбий реакция кузатилмаган. Вакцина билан фақат антитаначалар бўлмаган кўнгиллилар эмланган.

Аввалроқ Ҳиндистонда иссиққа чидамли вакцина ишлаб чиқиш бошланганди. Шунингдек, олимлар вакциналарнинг ножўя таъсирини аниқлаганди.