Самарқандда ҳайдовчиси ухлаб қолган «Nexia» бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди — видео
Самарқанд вилояти Нуробод туманида 6 май куни ҳайдовчиси ухлаб қолган «Nexia-2» бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа туман ҳудудидан ўтган А-378 автомобиль йўлининг 22-километрида содир бўлган. Аниқланишича, сирдарёлик фуқаро «Nexia-2»автомобилида Самарқанд–Қарши йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб, ухлаб қолган ва бетон тўсиққа урилган.
Оқибатда машина ағдарилиб, ёнғин содир бўлган. Келтирилишича, машнадаги 4 киши ёнғин сабаб ҳалок бўлган. Ҳайдовчи шифохонага ётқизилган.
Аввалроқ Жиззахда ЙТҲга учраган «Cobalt» ёниб кетгани хабар қилинганди. Ҳайдовчининг елка, ўнг қўл кафти ва юз қисми куйган.