Жамият, Тошкент ш. - 11:00 · 13.05.2022

Тошкентда Оксана Чусовитинанинг деворга чизилган ярим яланғоч сурати ўзгартириб қўйилди

Тошкент шаҳрида Inkuzart томонидан деворга чизилган Оксана Чусовитинанинг сурати ўзгартирилди. Бу ҳақда кўча рассоми ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

Коллаж: «Bugun.uz»

Деворга чизилган граффитининг 2021 йилги кўринишида Оксана Чусовитинанинг спорт кийими калтароқ бўлган. Кирилитган ўзгаришга кўра, спортчининг кийими узунроғига алмаштирилган.

Рассом Instagram Stories’да ўзининг ижоди номаълум автор томонидан ўзгартирилганига қуйидагича муносабат билдирган:

«Фақат Ўзбекистонда муаллифнинг расми бошқа рассом томонидан ўзгартирилади», — деган у.

Фото: Instagram/ @inkuzart

Аввалроқ Inkuzart Тошкентда коррупцияга қарши граффити чизгани ҳамда Антикоррупция агентлиги директори ғояни қўллаб-қувватлагани ҳақида хабар берилганди.