Жаҳон - 13:03 · 14.05.2022

Европа осмонида метеорит қайд этилди — видео

Европа осмонида 11–12 май куни тушаётган метеор тасвирга олинди. Бу ҳақда «The Watchers» хабар берди.

Кадр: YouTube

Америка метеорлар жамияти шу кунгача 300 дан ортиқ метеорит хабарларини қабул қилган, уларнинг аксарияти Буюк Британиядан келган. Жумладан, мамлакат жануби-ғарбида осмонда бир сониялик ёрқин чақнаш қайд этилган.

Таъкидланишича, бу метеорит бўлган. Мазкур ҳолат Уэлсь, Франция ва Голландияда ҳам кузатилган.

Аввалроқ Венгрия осмонида номаълум объект қайд этилганди ва Москва осмонида ноёб чақнаш кузатилганди.