14:02 | 14.05.22 445

Фото: Ўзбекистонлик олимлар помидорнинг янги турини кашф қилди

Унга «Универсал» деб ном берилган

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг бир қатор селеционер олимлари очиқ майдон ва иссиқхонада етиштиришга мос помидор нави ихтиро қилди.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Олимлар: Екатерина Лян, Рустам Низомов, Шермуҳаммад Аминов ва Жамил Тўраевларнинг ўн йиллик меҳнати натижасида ушбу нав яратилди. Янги помидор турига «Универсал» номи берилди.

Янги нав ўртапишар бўлиб, ўсиш даври 120–122 кунни ташкил этади. Асосий поясининг узунлиги иссиқхонада 2–2,5 метр, очиқ майдонда 1,5–1,8 метргача етади. Шохланиши ва баргланиши эса ўртача. Барги оддий, тўқ яшил, ўртача бурмали бўлади.

Биринчи тўпгули 8–9 буғинларда жойлашган. Меваси ясси юмалоқсимон, юзаси силлиқ, қизил. Помидор вазни 100–120 грамм, мева асоси кичик чуқурчали, уруғхонаси 4–5 та, дегустацион баҳоси 4,9 баллдан иборат.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Таркибида қуруқ модда миқдори 4,8 фоиз, умумий қанд 4,2 фоиз, аскорбин кислотаси 24,2 фоиз. Ҳосилдорлиги: иссиқхонада 15–18 килограмм, очиқ майдонда 38–42 та ни ташкил этди. Бу кўрсаткич бошқа навлардан 15-20 фоизга юқори дегани.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Помидорнинг “Универсал” навини республикада кенг жорий этиш, бирламчи уруғчилигини ўрнатилган тартибда ташкил этиш учун нав хужжатлар расмийлаштирилган. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига Давлат реестирига киритиш учун ва Интеллектуал мулк агентлигига патентлаш учун тақдим этилди.

Аввалроқ Фарғонада Америкадан олиб келинган оғирлиги салкам 40 килограмм бўлган ошқовоқлар етиштирилиши йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 700
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 805
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 383
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 422
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 805
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 296