Жаҳон - 12:38 · 14.05.2022

Ўзбекистонда қайси эможи кўп қўлланилиши маълум бўлди

Crossword-Solver компанияси дунё бўйлаб энг оммабоп эможини аниқлаш учун 9 миллиондан ортиқ геотегли твитларни таҳлил қилди. Тадқиқотда Ўзбекистонда «қувонч кўз ёшлари тасвирланган юз»дан фойдаланиш юқорилиги маълум бўлди.

Фото: «Bugun.uz»

Бу эможидан 75 та давлатда кенг фойдаланилиши аниқланган. Улар орасида, АҚШ, Қирғизистон ва Озарбайжон ҳам бор. Қозоғистонда пушти юрак, Афғонистонда олов рангли юрак, Туркманистон ва Тожикистонда эса мамлакатнинг байроғи оммабоп бўлган. Россияда ҳиссиётларни ифодалашда «қизил юрак», Украинада мамлакат байроғи қўлланилган.

Аввалроқ Қозоғистонда WhatsApp, Facebook ва Telegram фаолияти чекланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Беларусда бир нечта ижтимоий тармоқлар бир вақтнинг ўзида блокланганди.