Жаҳон - 21:44 · 14.05.2022

Қозоғистонда коронавируснинг янги штами аниқланди

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда «стелс-омикрон» штами айланиб юрганини маълум қилди. Бу ҳақда «Informburo.kz» хабар берди.

Фото: «РБК»

Маълум қилинишича, апрел-май ойларида ўтказилган ПЗР скринингда коронавирус инфекциясининг турли штамлари қайд этилган. Барча ҳудудларда БА.1 «омикрон» штами аниқланган ва бу бўйича кўрсаткич 98,6 фоизни ташкил қилган. Шу билан бирга, БА.2 «стелс-омикрон» 12 та ҳудудда, 36,7 фоиз кўрсаткич билан қайд этилган.

Бундан ташқари, Қозоғистонда «делта» штами тарқалиши давом этмоқда. Эпидемиологик вазият барқарорлашганига қарамай, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қозоғистонликларга ўз вақтида коронавирус инфекциясига қарши эмланиш ва бустер доза қабл қилишни тавсия қилган.

Аввалроқ Шимолий Кореяда коронавирус фонида номаълум безгак тарқалганди. Шунингдек, Шанхайда коронавирус сабабли метро фаолияти тўхтатилган.

Bugun — LIVE