Жаҳон - 21:51 · 14.05.2022

Шимолий Кореяда коронавирус тарихдаги энг катта зарба деб баҳоланди

Шимолий Корея раиси Ким Чен Ин коронавирус мамлакат тарихидаги энг катта зарба бўлишини айтди. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, мамлакатда сўнгги 24 соат ичида 17,5 минг нафарга яқин вирус юқтирганлар аниқланган. Ҳаммаси бўлиб, апрел ойининг охиридан бери 525 минг киши касалликка чалинган. Ҳозиргача КХДРнинг 27 нафар фуқароси коронавирусдан вафот этган. Ким Чен Иннинг кўрсатмаси билан вирус тарқалишини тўхтатиш учун барча шаҳар ва туманларда блокировка жорий этилган.

Маълумот ўрнида, Шимолий Кореяда коронавирус фонида номаълум безгак тарқалишни бошлаган. Апрель ойи охирида касаллик белгилари 350 минг кишида пайдо бўлган. Хасталикдан 162,2 минг бемор тузалган, қолган 187,8 минг нафари эса изоляция қилинган ва даволанмоқда. Безгак аниқланган 6 киши вафот этган, улардан бирида коронавирус аниқланган.

Bugun — LIVE