Жаҳон - 17:25 · 14.05.2022

Украина Россияга ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадини беради

Украина ҳалок бўлган россиялик ҳарбийларнинг жасадларини ватанига қайтараётганини маълум қилди. Бу ҳақда «BBC» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, 13 май куни ҳарбийлар Киев ва Чернигов вилоятларида тўпланган жасадларни музлатгичли машиналарга ортиб, йиғаётгани қайд этилган. Украина ҳарбий-фуқаролик ҳамкорлиги раҳбари Владимир Лямзин ушбу қадам «халқаро гуманитар ҳуқуқ нормалари»га мос келишини айтган.

«Можаронинг фаол босқичи тугаганидан кейин томонлар бошқа давлат ҳарбийларининг жасадларини қайтариши керак. Украина жасадларни Россияга қайтаришга тайёр», — деган Лямзин.

Украинанинг бошқа ҳудудларида ҳам бир нечта музлаткичли поездлар борлиги хабар қилинган. Украина уруш бошланганидан бери 20 мингга яқин россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини айтган. Россия эса 25-мартдан бери қурбонлар сонини янгиламаган, ўшанда 1351 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Аввалроқ Зеленский Россия қайси томондан мағлуб бўлганини айтганди. Шунингдек, Россия ва NATO тўқнашувига нима туртки бўлиши маълум қилинган.