Жамият, Тошкент ш. - 9:37 · 14.05.2022

Видео: Тошкентда клиникада эркак ва икки аёл ўртасида жанжал содир бўлди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 4 май куни клиникада икки аёл ва эркак ўртасида жанжал содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, соат 20:30 атрофида туманда жойлашган хусусий клиникалардан бирида 1992 йилда туғилган аёл Й.Л. ва синглиси 1996 йилда туғилган Й.Х. шифокор кўригига навбатсиз кириб кетган. Бундан норози навбатда турган 1993 йилда туғилган эркак М.С. эътироз билдирган. Оқибатда улар ўртасида ўзаро жанжал чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) аломати билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Аввалроқ Наманган вилояти Давлатобод туманидаги 54-мактабда аёл ва ўқитувчилар ўртасида жанжал содир бўлгани ҳақида хабар қилинганди.

Bugun — LIVE