Жаҳон - 8:05 · 15.05.2022

АҚШ Европага 10,5 минг аскарини жойлаштиради

АҚШ яқин ойларда Европага 10,5 мингга яқин аскар жойлаштирмоқчи. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Жон Кирби маълум қилди.

Фото: «Military Times»

«АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин яқин ойларда Европага операцияда қатнашаётган армия бўлинмалари ўрнини босувчи 10,5 мингга яқин аскарни жойлаштиришни буюрди. Ушбу жойлаштириш бўлинмани бутунлай алмаштириш ҳисобланади», — деган Кирби.

Таъкидланишича, ҳабрий жойлаштириш 2022 йилнинг ёзида амалга ошиши мумкин. Украинадаги уруш фонида АҚШнинг Европадаги доимий ҳарбий ҳозирлиги сони ўзгармайди. Пентагон матбуот котиби қўшинлар Украинага юборилмаслигини қўшимча қилган.

Аввалроқ АҚШ Украинага 40 млрд долларлик ҳарбий ёрдам ажратганди. Шунингдек, Япония ва АҚШ тарихдаги энг йирик қўшма машғулотларни ўтказиши маълум қилинган.