Илм-фан - 17:50 · 15.05.2022

Марсда «сирли эшик» топилди — фото

Марс сиртини ўрганаётган олимлар эшикка ўхшаш ноодатий тешикни аниқлади. Бу ҳақда NASA веб-сайтида хабар берилди.

Фото: «Pixabay»

Маълум қилинишича, тасвир «Curiosity» ровери томонидан 7 май куни суратга олинган. NASA томонидан Марс илмий лабораторияси миссияси учун ишлаб чиқилган ровер Фронтон Гринхью қиялигида тушунарсиз ўтиш жойини топган.

Фото: NASA
Фото: NASA

Тадқиқотчилар ҳалигача бу тешикнинг келиб чиқишини тушунтира олмаяпти. Олимлар томонидан илгари сурилган дастлабки тахминлардан бирига кўра, «эшик» Қизил сайёрада уч кун аввал, 4 май куни содир бўлган зилзила натижасида ҳосил бўлган.

Фото: NASA

Аниқлик киритилишича, биринчи таассуротга қарамай, тешикнинг ўлчами бир неча сантиметрни ташкил қилади.

Аввалроқ Тайванлик уфолог ва виртуал археолог Скотт Уоринг NASA марсоходи олган суратда номаълум обектни аниқлаганди. Шунингдек, у Марс юзасида 25 километрга чўзилган ўзга сайёраликлар базаси борлигини маълум қилганди.

Bugun — LIVE