Иқтисод - 14:23 · 15.05.2022Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлат эълон қилинди
Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар рўйхатини эълон қилди.
Фото: «Bugun.uz»Унга кўра, кучли учликка Хитой, Россия ва Туркия кирган. Бу давлатларнинг экспортдаги улуши 300 миллион доллардан ошади.
- Хитой – 526 миллион;
- Россия – 485 миллион;
- Туркия – 381 миллион;
- Қозоғистон – 231 миллион;
- Қирғизистон – 183 миллион;
- Афғонистон – 171 миллион;
- Тожикистон – 103 миллион;
- Канада – 67 миллион;
- Украина – 35.6 миллион;
- Эрон – 35 миллион АҚШ доллари.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг январь–август ойлари ҳолатига кўра Ўзбекистон импортида энг кўп улушга эга 10 та давлат маълум қилинганди.