Қозоғистонда Назарбоевнинг жияни ва собиқ қудасининг ҳибс муддати узайтирилди

Нур-Султоннинг ихтисослаштирилган туманлараро тергов суди республика биринчи раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдиулини ҳибсда сақлаш муддатини бир ойга узайтирди. Бу ҳақда суд матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Коммерсант»

Маълум қилинишича, Коррупцияга қарши кураш хизмати Қайрат Сатибалдиулини 13 март куни мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва «Казактелеком» маблағларини ўзлаштиришда гумон қилиб қўлга олган. Бошқарма маълумотларига кўра, тадбиркорнинг давлат хавфсизлигига путур етказувчи бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда. 15 март куни Нур-Султон ихтисослаштирилган туманлараро тергов суди Қайрат Сатибалдиули икки ойга ҳибсга олишга рухсат берган.

Кейинроқ 17 март куни Назарбоевнинг жияни нафақат давлат маблағларини ўзлаштириш, балки рейдерликда (корхонани эгалари ва/ёки раҳбарининг иродасига қарши душманлик билан уни эгаллаб олиш) ҳам айбланган. Бу ҳақда унинг собиқ рафиқаси Гулмира ҳибсга олинганидан кейин маълум бўлган.

Хабар берилишича, ҳибсга олиш муддати, шунингдек, бизнесмен, Қозоғистон Миллий Паралимпия қўмитаси президенти Қайрат Бўранбоев учун ҳам тадбиқ этилган. «10 май куни Нур-Султон шаҳар ихтисослаштирилган туманлараро тергов суди гумонланувчи Қайрат Бўранбоевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш муддатини бир ойга узайтирди», дейилади матбуот хизмати хабарида. Бўранбоев март ойи ўрталарида катта миқдордаги маблағни ўзлаштириш иши бўйича ҳибсга олинган.

Маълумот ўрнида, Қайрат Бўранбоевнинг қизи 2020 йил август ойида вафот этган Нурсултон Назарбоевнинг набираси Ойсултонга турмушга чиққан.

Аввалроқ Қозоғистон полицияси Назарбоевнинг куёвига тегишли экани айтилган ВИП-кортежни тўхтатганди. Шунингдек, қизи Динара Кулибаева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Кулибаев бир йил ичида бойликларини 2 миллиард долларга оширганди. Шунингдек, Назарбоевнинг миллиардлаб долларлик активлари ҳақида маълумот берилган. Ҳамда унинг қизи ва куёви намойишлар туфайли қанча пул йўқотгани айтилган.

Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди