Жаҳон - 23:48 · 15.05.2022

Россияда 22 ёшли ўзбекистонлик йигит ЙТҲда ҳалок бўлди

Россия пойтахти Москава шаҳрида 22 ёшли ўзбекистонлик йигит йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РЕН ТВ» телеканали хабар берди.

Фото: «Российская газета»

Маълум қилинишича, 12 май куни тунда «Mersedes» ҳайдовчиси пиёдани уриб юборган, шундан сўнг бошқа хорижий машинага ўтириб, ЙТҲ содир бўлган жойдан кетиб қолган. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган. Кейинроқ марҳумнинг 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси экани маълум бўлган.

Москва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 13 май куни ЙТҲ айбдори қочиб кетган бошқа машина — «Porsche Carrera»ни топган. Телеканалнинг хабар беришича, автомобиль Кичик Левшинский кўчасида топилган ва унинг 48 ёшли бизнесменга тегишли экани аниқланган. Аммо ҳодиса пайтида унинг автомобилда бўлган ёки бўлмагани ҳозирча номаълум.

Аввалроқ Россиянинг Ленинград вилоятида 18 ёшли ўзбекистонлик йигит содир этган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1 киши ҳалок бўлганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик йигитлар ўғирлаган машинасида ЙТҲга учрагани маълум қилинганди. Ҳамда мамлакатда ўзбекистонлик эркак машина ўғирлаб, унда ЙТҲга учрагани ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE