Жамият - 15:11 · 15.05.2022

Шавкат Мирзиёев Абу-Дабига жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев 15 май куни Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари 13 май куни узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этган Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф доирасида куни кеча БАА Олий кенгаши томонидан мамлакат Президенти этиб сайланган Абу Даби амири Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан икки томонлама учрашув ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Араб Амирликлари президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён 13 май куни 73 ёшда вафот этгани хабар қилинганди. Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларининг Федерал Олий Кенгаши Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи БАА президенти этиб сайлаганди.