Афғонистон аёллари «Толибон» ҳаракати даврида қандай яшаётгани кўрсатилди — фото
Афғонистон аёллари «Толибон» ҳаракати ҳукумат тепасига келгач, мамлакатда қандай яшаётгани кўрсатилди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.
Фото: «Associated Press»
Маълум қилинишича, ҳокимият алмашганидан кейин мамлакатда аёлларга нисбатан кўплаб янги чекловлар ҳамда тақиқлар жорий этилган. Қуйидаги суратлар орқали бунга гувоҳ бўлишингиз мумкин.
Фото: «AFP»
Афғон аёллари гуманитар ёрдам учун навбатда турмоқда. Қандаҳор кўчасидаги аёл. 7 май куни мамлакатнинг янги ҳукумати аёллар учун яна бир чекловни жорий қилди: энди улар жамоат олдига фақат бутунлай ёпиқ кийимда чиқиши мумкин.
Фото: «AFP»
Бурқа кийган аёл ҳижоб кийган қиз билан кўчада кетмоқда.
Аввалроқ «Толибон» ҳаракати Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида телевидение ва радиода аёл бошловчиларнинг чиқишини тақиқлаганди. Шунингдек, ҳаракат Ғазни вилоятида ҳам радиода аёлларнинг ишлашини тақиқлагани маълум қилинган.