Жамият, Сурхондарё - 8:47 · 16.05.2022

ДХХ бўлинма бошлиғи Сурхондарё ҳокимига ўринбосар бўлди

Абдурасул Абдураҳмонов Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Келтирилишича, Абдурасул Абдураҳмонов Носир ўғли 1990 йил Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. 2012 йилда Давлат хавфсизлик хизмати институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – юриспруденция, ҳуқуқшунос. У меҳнат фаолияти давомида Давлат хавфсизлик хизмати идоралари офицерлари таркибида ҳарбий хизматда меҳнат қилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2019 йилдан Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Тезкор бўлинма бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган эди.

Аввалроқ Навоий вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Руслан Рўзиев Носирович Конимех тумани ҳокими лавозимига тайинлангани ҳақида хабар қилинганди.

Bugun — LIVE