Жаҳон - 19:42 · 16.05.2022

Жанубий Корея коронавирус сабабли КХДРга хат юборди

Жанубий Корея КХДРда коронавирус тарқалишига қарши курашда ҳамкорлик қилиш таклифини берди. Бу ҳақда «Yonhap» хабар берди.

Фото: «Shutterstock»

Маълум қилинишича, Пхеньян ҳукумати ташаббусга ҳозирча аниқ жавоб қайтармаган. «16 май соат 11:00да (Сеул вақти билан) Кореялараро алоқа идораси орқали бирлашиш вазири Квон Ён Се номидан Шимолга коронавирусга қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида расмий хат юборилди. Пхеньян ҳозирча таклифни қабул қилиш ниятини билдирмади», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Сеул вакцина, тиббий буюм, ниқоблар етказиб бериш, шунингдек, инфекцияга қарши курашда тажриба алмашиш имкониятини муҳокама қилиш учун ишчи даражада музокаралар бошламоқчи.

Аввалроқ ЖССТ Шимолий Кореяга ковидга қарши курашда ёрдам таклиф қилганди. Шунингдек, Шимолий Кореяда коронавирус фонида номаълум безгак тарқалганди.

Bugun — LIVE